Линклар

logo-print

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ва Саудия Арабистони подшоҳи Абдулла бугунги кунда мусулмон дунёсига мазҳаблараро зиддият энг жиддий таҳдид солаётганини тан олди.


Улар бу зиддиятга барҳам беришга қаратилган чоралар кўришга ваъда берди. Шанба куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган сўзлашувлар давомида Эрон ва Саудия раҳбарлари Фаластин ҳукуматининг бирлиги, Ироқ хавфсизлиги, унинг яхлитлиги ҳамда мустақиллиги ўта аҳамиятли эканини таъкидлади. Саудия расмий ахборот агентлигининг хабар қилишича, музокаралар давомида М.Аҳмадийнажот Саудиянинг Ливандаги вазиятни ўнглаш ҳамда сиёсий инқирозни тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирган. Яқин Шарқ мамлакатлари, жумладан, Ироқ ва Ливанда сунний ва шиа мусулмонларининг бир-бирига қарши ҳаракатлари мазҳаблараро зиддият хавфини тобора кучайтиряпти. Асосан суннийлардан таркиб топган Саудия Арабистони ва шиалар етакчилик қиладиган Эрон исломнинг шу икки мазҳабига эргашган мусулмонлар томонидан ҳурмат қилинади. М.Аҳмадийнажот ва Абдулла ўртасидаги музокарада билдирилган фикрлар борасида турли мунозарали хабарлар ҳам тарқатилди. Саудия расмий ахборот агентлиги икки давлат раҳбарлари Исроил билан алоқаларни нормаллаштиришни назарда тутувчи 2002 йилда қабул қилинган режани қўллаб-қувватлаганини хабар қилди. Аммо Эрон президентининг Теҳрондаги матбуот вакиллари бу масаланинг умуман кўтарилганини қатъиян рад этди.
XS
SM
MD
LG