Линклар

logo-print

Бугун Нью-Йоркда АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида ўзаро муносабатларни яхшилашга қаратилган музокараларнинг бошланиши кутилмоқда.


Сўзлашувларда Америка делегациясига АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Кристофер Хилл, Шимолий Корея делегациясига эса ушбу давлат ташқи ишлар вазирлиги мулозими Ким Э Хван бошчилик қилади. Музокаралар натижасига кўра, икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилиши кутилмоқда. Феврал ойида Пекинда бўлиб ўтган кўп томонлама учрашувда расмий Пхеньян ўз ядровий дастуридан воз кечишга розилик берганидан сўнг АҚШ Шимолий Корея билан сўзлашувларни бошлашга ахд қилган эди.
XS
SM
MD
LG