Линклар

logo-print

Эстонияда ўтказилган парламент сайловида мамлакатнинг ҳозирги бош вазири Андрус Ансип бошлиқ ислоҳотлар партияси ғолиб чиққан.


Ушбу партия сайловчиларнинг 30 фоиз овозини қозонган ва парламентдаги 101 ўриндан 31тасини қўлга киритишга муваффақ бўлган. Иккинчи ўринда эса Марказ партиясидир. Ватан миллатчилари иттифоқи эса сайловчиларнинг 20 фоиз овозини тўплаб учинчи ўринни эгаллади. Беш фоизлик тўсиқдан яна уч партия, жумладан яшиллар партияси ҳам ўта олган. Сайловда номзодларини илгари сурган қолган беш партия эса парламентдан ўрин эгаллаш учун керак бўлган беш фоизлик тўсиқдан ўта олмаган.
XS
SM
MD
LG