Линклар

logo-print

Грузиянинг биринчи президенти Звиад Гамсахурди жасади қолдиқлари Тбилисидаги қабристонга қайта дафн этилади.


Тбилиси шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, дафн маросими собиқ президент туғилган куни - 31 март кунига белгиланган. Эслатиб ўтамиз, Гамсахурдининг қабри яқинда Чеченистонда топилган эди. Айтилишича, у 1993 йилда Грузия ғарбида номаълум вазиятда ҳалок бўлган пайт ўша ерга дафн этилган. Гамсахурдининг беваси, хокимиятдан четлатилгандан кейин эри ўз жонига қасд қилгани ҳақда айтган. Аммо, бошқа таҳминларга кўра, Гамсахурдий суиқасд қурбони бўлган.
XS
SM
MD
LG