Линклар

Европа Иттифоқи гиёҳвандлик моддалари етиштириш ва уларнинг контрабандасига қарши кураш масалаларида Афғонистонга кўмак кўрсатишни ваъда қилди.


Хабарларга кўра, ЕИ ташқи ишлар вазирлари Брюсселда ўтган мажлисда Афғонистондаги полиция бўлинмалари, суд тизими, қамоқхоналар ва наркотик моддаларга қарши кураш идоралари вакилларининг малакасини оширишга қаратилган ҳаракатларга кўмак беришга келишиб олган. Ўтган ҳафтада БМТ ҳузуридаги Наркотикларга қарши кураш қўмитаси Афғонистонга оид ҳисоботини эълон қилганди. Унда таъкидланишича, 2006 йилда кўкнори етиштириш кўлами аввалги йилларга қараганда бир неча баробар кўпайган, жорий йилда ҳам ҳосил мўл бўлиши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG