Линклар

Абхазия парламентига ўтказилган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди.


Абхазия Марказий сайлов комиссияси раиси Батал Табагуанинг маълум қилишича, овоз бериш ҳуқуқига эга 47 фоиз сайловчи қатнашган сайловда 35 ўринли парламент депутати бўлиш учун 15 номзод етарли овоз тўплай олган. Қолган сайлов участкаларида сайловнинг навбатдаги босқичи ўтказилади.
“Демократик ва мустақил давлат қуриш сари Абхазия томонидан яна бир қадам ташланди. Ўтказилган сайлов кўпгина туманларда қонуний, деб эълон қилинди. Айрим туманларда эса сайлов қайтадан ўтказилади”, - деди Абхазия ташқи ишлар вазири Сергей Шамба.
Грузия президенти Михаил Саакашвили Абхазиядаги сайловни қоралаб, улар “ноқонуний” эканини таъкидлади. Грузия Абхазияни ўзининг ажралмас қисми ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG