Линклар

logo-print

Афғонистон президенти Ҳомид Карзай АҚШ ҳарбийлари ва қуролли жангарилар ўртасида якшанба куни рўй берган тўқнашувда тинч аҳоли вакилларидан ўнга яқин киши ўлдирилганини кескин қоралади ва бу воқеа юзасидан тергов бошлашга буйруқ берди.


Бироз аввал АҚШ қўмондонлиги жангариларнинг Америка ҳарбийларига ҳужум қилгани ҳамда томонлар ўртасида рўй берган тўқнашувда 8 фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Маҳаллий фуқаролар эса тинч аҳоли вакиллари ўлдирилишига қарши норозилик намойиши ўтказди. Мамлакатнинг Каписа вилоятида ҳам НАТО кучлари тунда ўтказган ҳаво рейди оқибатида 9 фуқаро қурбон бўлгани тўғрисида маълумот тарқатилди. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги Каписада тўқнашувлар бўлганини тан олди, бироқ қурбон бўлганлар тўғрисидаги маълумотни тасдиқламади.
XS
SM
MD
LG