Линклар

logo-print

Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ЕИнинг Ўзбекистонга нисбатан жорий этган санкциялари масаласини муҳокама қилди.


ЕИ ташқи алоқалар комиссари Бенита Ферреро-Вальднер мажлисдаги маърузасида Ўзбекистондаги вазиятдан ташвиш билдирди.
“Шубҳасиз, Ўзбекистондаги вазият борасида жиддий хавотирлар ҳамон сақланиб қолмоқда. Бошқа томондан эса бизни хавотирга солаётган масалалар бўйича Ўзбекистон ҳукуматининг муросали бўлишга қанчалик тайёрлигини синаб кўриш ҳам муҳимдир. Бугунги муҳокамалар бу борадаги силжишларни кўриб чиқишга имкон беради. Май ойида виза чеклови муддати тугаганида бу масалага яна қайтишимизга тўғри келади”, - деди Бенита Ферреро-Вальднер.
XS
SM
MD
LG