Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:01

Озодлик соғинчи чўзилмоқда


Иваново шаҳри суди 20 ойдан буён ҳибсда сақланаётган 13 ўзбекдан 12 нафарини озод этиш тўғрисида 2 март куни қарор чиқарганига қарамай, суд қарори ижроси ҳамон таъминлангани йўқ.

Қонун бўйича суд қароридан кейиноқ озод этилиши керак бўлган ўзбекистонлик 12 фуқаро 5 мартга қадар ҳам озод қилинмади.

Иваново тергов ҳибсхонаси маъмурлари 5 март – душанба куни суд қарори ижросини талаб қилиб, эрталабдан бу ерга келган адвокат ва инсон ҳуқуқлари фаолларига кутиш кераклигини айтди. Шундан сўнг ҳибсхона олдида Россия Федерал миграция хизмати вакиллари, бироз ўтиб эса милициянинг махсус тезкор гуруҳи етиб келди.

“Ҳозир тергов изолятори биноси ёнида турибман ва суд қарорига биноан озод этилиши керак бўлган ўзбекистонлик фуқароларини кутяпмиз. Улар ҳали чиқарилгани йўқ. Аммо бу ерга милициянинг махсус отряди ҳам автобусда етиб келди. Булар нима мақсадда келган ва ҳали нима бўлади – бир нарса дейиш жуда қийин”, - дейди адвокат Ирина Соколова.

“Фуқаровий кўмак” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Светлана Ганнушкина эса бу жуда хавотирли ҳол эканини айтади.

“Махсус тезкор гуруҳни олиб келган автобуснинг эшиклари ҳибсхона эшигига қаратиб қўйилган ва ярим соат аввал милиция ходимлари автобусдан тушиб, бошида каска ва қўлларида резина таёқ билан эшик ёнида саф тортган. Биз бундан хавотирдамиз. Чунки муқаддам ички ишлар ходимлари озод этилиши керак бўлган хориж фуқароларини шу йўл билан номаълум манзилга олиб кетиб, дарҳол ўз юрти махсус хизматларига топширган ва улар яширин тарзда зудлик билан ўз юртига етказилган ҳоллар кузатилган”, - деди С.Ганнушкина.

“Иваново ўзбеклари” сони 13 киши бўлиб, улардан сўнггиси, Қирғизистон фуқароси Мамиржон Тоштемировнинг иши 5 март куни Иваново шаҳридаги Октябрь тумани судида кўриб чиқилиши белгиланган эди.
XS
SM
MD
LG