Линклар

Эрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлаши борасида Халқаро Атом Энергияси Агентилигини ишонтиришнинг уддасидан чиқа олмаган.


Бу ҳақда Агентлик раҳбари Муҳаммад ал Барадей душанба куни Вена шаҳрида баён қилди. Барадейнинг айтишича, Теҳрон халқаро экспертлар билан ҳамкорлик қилишга хоҳиш билдирмаётгани боис инспекторлар Эроннинг ядровий объектларини текшириш имконидан махрум қолмоқда. Ўз навбатида Эрон расмий вакили:
"Биз ядровий дастур билан боғлиқ ҳар қандай ноаниқликларга барҳам бериш ва дастур фақат тинч мақсадларда амалга оширилишини таъминлашга тайёрлигимизни изхор этамиз", - деди.
XS
SM
MD
LG