Линклар

Сербия Косовага мустақиллик мақоми берилишига қатъий эътироз билдиришда давом этмоқда.


Белградда АҚШ Давлат Департаменти вакили Дэниэл Фрид билан учрашган Сербия президенти Борис Тадич ўз давлати Косовага мустақиллик мақоми берилишига қарши эканини таъкидлаган. Ўз навбатида жаноб Фрид БМТ махсус вакили Мартти Ахтисаари тарафидан илгари сурилган Косовага мустақиллик мақоми берилиши режаси тўғри ва адолатли режа эканини урғулаган.
XS
SM
MD
LG