Линклар

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи якшанба куни Абхазияда ўтказилган сайловларни ноқонуний деб атади.


АҚШ Давлат Департаменти баёнотида ушбу сайловлар минтақада томонлар ўртасидаги зиддиятни кучайтириб, грузин-абхаз можароси ечимини чигаллаштириши айтилган. Европа Иттифоқи эса Грузиянинг халқаро эътироф этилган худудий яхлитлигини қўллаб қувватлашини билдирган. Ўтказилган сайловларнинг қонунийлиги масаласи абхазиялик қочқинлар ўз уйларига қайтиш ҳуқуқини қўлга киритган тақдирдагина кўтарилиши мумкин, дейилади Европа Иттифоқи расмий баёнотида. Ўз навбатида Грузия БМТни Абхазияда ўтказилган сайловларни қоралашга чақирган.
XS
SM
MD
LG