Линклар

Остонада Грузия президенти Михаил Саакашвили билан музокара ўтказган Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев ўз мамлакати Грузияда нефтни қайта ишловчи завод қуришни режалаштирганини маълум қилди.


Унинг айтишича, Қозоғистоннинг “КазМунайГаз” миллий компанияси бу заводни Батуми шаҳрида Қора денгизга чиқувчи портлардан бирида қурмоқчи. Хабарларга кўра, мазкур лойиҳа қиймати бир миллиард долларни ташкил этиши мумкин.
“Биз ҳар доим катта мамнуният билан ҳамкорлигимиз истиқболларини тилга оламиз. Фикримча, бу МДҲ доирасида мустақиллик, эркинлик ва шу билан бирга, ўзаро ҳурмат ва дўстлик ришталари қандай бўлиши кераклигини кўрсатиб берувчи ҳамкорлик намунасидир”, - деди М.Саакашвили.
XS
SM
MD
LG