Линклар

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида юзлаб афғон талабаси норозилик намойиши ўтказди.


Мазкур норозиликка тинч аҳоли вакилларининг халқаро кучлар томонидан отиб ўлдирилиши билан боғлиқ иккита воқеа сабаб бўлди. Талабалар Афғонистондан халқаро кучлар олиб чиқилишини талаб қилди. Намойиш чоғида “Америкаликларга ўлим” каби шиорлар янгради.
“Мазкур намойишни халқаро кучларнинг Батикот тумани ва Каписа вилоятида бегуноҳ одамларга қилган ҳужумига жавобан ўтказмоқдамиз. Афғонистондаги халқаро кучлар мамлакатимиз урф-одатлари, анъаналари ва маданиятига зид равишда кўп нарсаларни амалга оширди. Айниқса, Батикот туманидага воқеа катта хатодир ва бегуноҳ одамларга қарши амалга оширилган вахшийликдир. Улар бегуноҳ одамларни ўлдирди”, - деди намойишда иштирок этган талабалардан бири.
XS
SM
MD
LG