Линклар

Ироқнинг Ал-Хилоҳ шаҳрида худкушлар амалга оширган икки ҳужум оқибатида шиа зиёратчиларидан 90 нафари нобуд бўлди, юзга яқин фуқаро жароҳатланди.


Бироз аввал Карбало шаҳрига зиёратга келган шиалардан камида 20 нафари номаълум шахслар томонидан отиб ташлангани хабар қилинганди. Мамлакат бўйлаб давом этаётган зўравонликлар оқибатида АҚШнинг тўққиз ҳарбийси ҳам ҳалок бўлди. АҚШ қўмондонлигининг маълум қилишича, ҳарбийлардан олтитаси улар минган машина Бағдод шимолидаги Салоҳиддин туманида бомбага дуч келиши оқибатида ўлган. Уч ҳарбий эса Дажла туманида бомба портлашидан ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG