Линклар

6 март куни Россия бош вазири Михаил Фрадковнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бошланди.


Хабарларга кўра, 7 март куни М.Фрадков Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва бош вазир Шавкат Мирзиёев билан музокаралар олиб боради. М.Фрадковга “Роспром” ширкати раҳбари Борис Алёшин, Россия Федерал миграция хизмати бошлиғи Константин Ромодановский ва ҳукуматнинг бир қанча расмийси ҳамроҳлик қилмоқда. Россия ҳукуматидаги манбанинг маълум қилишича, Тошкентдаги музокаралар чоғида икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти, ШҲТ, МДҲ доирасидаги муносабатлар муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG