Линклар

Россия Абхазияда якшанба куни ўтказилган парламент сайловини олқишлаган.


Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи якшанба куни Абхазияда ўтказилган сайловларни ноқонуний деб атаган эди. АҚШ Давлат Департаменти баёнотида ушбу сайловлар минтақада томонлар ўртасидаги зиддиятни кучайтириб, грузин-абхаз можароси ечимини чигаллаштириши айтилган. Европа Иттифоқи эса Грузиянинг халқаро эътироф этилган худудий яхлитлигини қўллаб қувватлашини билдирган. Ўз навбатида Грузия БМТни Абхазияда ўтказилган сайловларни қоралашга чақирган.
XS
SM
MD
LG