Линклар

Россиянинг Иваново шаҳрида Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланган ўн икки нафар Ўзбекистон фуқароси озод этилган.


"Иваново ўзбеклари" номини олган ўн икки Ўзбекистон ва бир Қирғизистон фуқароси 2005 йилнинг 18 июнида ўзбек томонининг талаби билан ҳибсга олинган эдилар. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари уларни Андижон воқеаларига бевосита алоқадорликда айблаган. Ўтган йил июлида Россия Бош прокуратураси бу фуқароларни Ўзбекистонга топшириш ҳақида қарор чиқарган, аммо ушбу қарор ижроси Оврўпо Инсон ҳуқуқлари маҳкамасининг тавсияси билан колдирилган эди. Ҳозирда БМТнинг қочқинлар идораси уларни учинчи давлатга олиб ўтиш ҳаракатига тушган.
XS
SM
MD
LG