Линклар

Қўшма Штатлар инсон ҳуқуқларига оид йиллик ҳисоботида Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг аянчли давлатлардан бири сифатида тилга олган.


Ҳисоботда Ўзбекистонда ўтган йил давомида инсон ҳуқуқ фаоллари ва ўзгача фикрловчилар асоссиз қамоққа олингани ҳамда тазйиқларга учрагани айтилади. Шунингдек, АҚШ Давлат Департаменти ҳисоботида, Беларус ҳам репрессив давлат сифатида тилга олинади. АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс ҳисобот эълон қилиш маросимида сўз олар экан шуларни таъкидлади:
"Озодлик ва инсон ҳуқуқлари очиқ ишлайдиган ва соғлом фуқаролик жамиятига бўй сунадиган муассасаларнинг ташкил этилишига мухтож. Суд тизими, қонун чиқарувчи хокимият ва оммавий ахборот воситалари мустақил бўлиши, хавфсизлик кучлари эса қонун устивор хокимиятга бўй суниши ва фуқароларни зўравонлик ҳамда экстремизмдан ҳимоя этмоғи керак", - деди АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс.
Шунингдек, АҚШ Давлат Департаментининг инсон ҳуқуқларига оид ҳисоботида Эрон инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигини топтаётган давлат сифатида танқид қилинади. Ироқда эса давомли зўравонликлар боис инсон ҳуқуқлари соҳасида олға силжиш кузатилмаган. Шунингдек, ҳисоботда афғонистондаги вазият ҳам танқид қилинган.
XS
SM
MD
LG