Линклар

Тўқсондан ортиқ ироқлик шиа муқаддас Карбало шаҳрига ибодат учун кетаётган пайт ҳалок бўлган.


150дан ортиғи йўлда яраланган. Улар Бағдоддан 95 километр жанубдаги Хилла шаҳри орқали кетаётганларида икки худкуш кимса портловчи мосламани ҳаракатга келтирган. Кечанинг ўзида Ироқда 9 америка ҳарбий ҳизматчиси ҳалок бўлган. Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида эса ал Қоида жанггарилари қамоқхонани ишғол қилиб, 140 махбусни озод этган. Қамоқхонада асосан экстремизмда айбланган махбуслар сақланиши айтилган.
XS
SM
MD
LG