Линклар

logo-print

НАТО қўмондонлиги Афғонистон жанубида “Толибон” ҳаракати раҳбарларидан бири ҳибсга олинганини маълум қилди.


НАТОнинг билдиришича, жангарилар орасида бомба тайёрлаш устаси сифатида танилган Мулла Маҳмуд паранжи ёпинган ҳолда беркинишга уринаётган пайтда ушланган. 6 март куни НАТО ва Афғонистон ҳарбийлари Ҳилманд вилоятида жангарилар ва наркотик моддалар контрабандаси билан шуғулланувчи шахсларга қарши кенг қамровли ҳарбий амалиёт бошлаганди. Хабарларга кўра, мазкур амалиётда НАТО бошчилигидаги кучларнинг 4500 аскари ҳамда Афғонистоннинг минг ҳарбийси иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG