Линклар

logo-print

Ўзбекистон транспорт прокуратураси яқин ҳафта ичида ҳибсга олинган ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёзова иши бўйича терговни якунлайди.


Бу ҳақда Ниёзованинг ҳимоячиси Татьяна Давидова "Узньюс.нет" сайти мухбирига маълум қилган. Давидованинг сўзларига кўра, Ниёзова иши юзасидан тергов харакатлари яқин жума ёки душанба кунида тугаши мумкин. Ва у якунлангандан кейин Ниёзованинг харакатларидан айнан қандай жиноят таркиби топишлари, ҳамда унга қандай айблов қўйилиши равшан бўлади. Шу йилнинг 21-январида, Ниёзовани қўлга олиш вақтида, Ўзбекистон транспорт прокуратураси уни чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва контрабандада айблаган эди. Оиласидагиларнинг хабарига кўра, ҳозирги кунда Умида Ниёзова Тошкентдаги машҳур тошқамоқхонанинг биринчи рақамли тергов изоляторини якка камерасида ушлаб турилибди. Умиданинг опаси Шафоат бундан ўн кун олдин, кутилмаганда, Транспорт прокуратураси терговчиси Улуғбек Ортиқовдан учрашувга рухсатнома олган ва у билан кўришган эди.
XS
SM
MD
LG