Линклар

Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) бошқарув кенгаши Эронга техникавий ёрдам кўрсатишни қисқартириш ҳақидаги таклифни маъқуллади.


Бу қарор Теҳрон расмийлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳақидаги резолюцияси талабини бажармаганига жавобан қабул қилинди. Ахборот воситаларининг АЭХА матбуот котибига таянган ҳолда маълум қилишича, агентликнинг 36 давлат вакилларидан иборат бошқаруви аъзолари Эронга техникавий ёрдам кўрсатишни назарда тутган 55 дастурдан 22 тасини музлатиш ҳақидаги қарорни бир овоздан маъқуллаган. Эрон эса АЭХАнинг бу қарори ўзининг уранни бойитиш ишларига таъсир этмаслигини маълум қилди. Эроннинг бу ташкилотдаги элчиси Али Асқар Султоний БМТ Хавфсизлик кенгашини агентлик мустақиллигига путур етказганликда айблади.
XS
SM
MD
LG