Линклар

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутассадиси Ҳавьер Солана ЕИ ва Беларус ўртасидаги муносабатларни қайта тиклаш йўллари изланаётганини маълум қилди.


Унинг айтишича, айни пайтда Минскда ЕИ дипломатлари ва Беларус расмийларидан ташкил топган ишчи гуруҳ ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш борасида ишлар олиб бормоқда. Беларус раҳбари Александр Лукашенко авторитар сиёсат юритаётгани сабабли ЕИ бир неча йил аввал бу давлат билан алоқаларни тўхтатганди. ЕИнинг ўз исмини ошкор этмаган расмийси тузилма делегацияси вакиллари Беларус мухолифати аъзолари билан ҳам музокара олиб боришини айтди.
XS
SM
MD
LG