Линклар

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петреус АҚШ ва Ироқ хавфсизлик кучлари Бағдод ва бошқа минтақаларда хавфсизликни таъминлаш борасида кўраётган чоралар натижа бериши учун бир неча ой керак бўлишини айтди.


Шунингдек, у жангари гуруҳларнинг кутилмаган ҳужумлари давом этиши ҳақида огоҳлантирди.
“Афсуски, бир қанча террорчилик ташкилотлари ўзининг ваҳшиёна акцияларини тўхтатмаяпти. Тахминимизча, яқин ҳафталар ичида улар мазҳаблараро ва миллатлараро низоларни авж олдириш ҳамда ҳали тўла кучга кирмаган режаларимизни бузиш мақсадида ҳужумларини кучайтириши мумкин”, - деди генерал.
7 март куни Д.Петреус қўлга олинган жангариларни қўриқлаш учун Бағдодга қўшимча 2200 ҳарбий полициячи юборилишини сўради. Пентагон генералнинг бу талабини бажаришини маълум қилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG