Линклар

logo-print

Ўн минглаб шиа зиёратчилари диний маросимда қатнашиш учун Карбало шаҳрига тўплангани сабабли бу ерда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.


Хавфсизликни таъминлаш учун шаҳарга камида 10 минг полициячи сафарбар этилган. Сўнгги уч кун ичида Карбалода амалга оширилган террор ҳужумлари оқибатида камида 150 киши ҳалок бўлди. Карбало шиалар учун муқаддас шаҳар ҳисобланади. Шу кунларда шиалар 7-асрда жангда ҳалок бўлган Имом Ҳусайн хотирасига бағишланадиган мотам тадбирларида иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG