Линклар

Расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, Афғонистоннинг Покистонга яқин чегара ҳудудида Ўзбекистон исломий ҳаракати раҳбарларидан бири ҳибсга олинган.


Айрим манбалар бу шахс ЎИҲ раҳбари Тоҳир Йўлдошнинг ўзи ёки унинг яқин сафдошларидан бири бўлиши мумкинлигини билдирмоқда. Кўпгина давлатлар, жумладан, АҚШ 1996 йилда ташкил топган ЎИҲни террорчилик ташкилоти ҳисоблайди. Ўзбекистон ҳукумати эса ЎИҲ раҳбари Т.Йўлдошни 1999 йилда мамлакатда давлат тўнтариши қилишга уринишда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG