Линклар

Америка қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш муддати туғрисидаги қонун Конгресс тарафидан қабул қилинадиган бўлса президент Жорж Буш уни вето қилиши мумкин.


Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти маълум қилди. АҚШ Конгресининг вакиллар палатасида демократлар 2008 йилни оҳирига қадар америка қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини таклиф этишмоқда. Палата спикери Нэнси Пелоси ушбу масала Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар учун 100 миллиард доллар ажратилишини кўзда тутувчи бошқа қонун билан бир вақтда мухокама этилишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG