Линклар

БМТ ва ЕИ Кипр пойтахти Никосияда шаҳарни грек ва турк қисмларга ажратиб турувчи деворнинг бир қисми олиб ташланганини олқишланди.


БМТ расмийси Майкл Моллер кипрлик греклар ҳукуматининг деворни қисман бузиш тўғрисидаги қарори “муҳим” эканини билдирди. Кипр президенти Тасос Папандопулос Туркияни бу қадамга жавобан минтақадаги ҳарбийларини олиб чиқиш ва фуқароларга шаҳарнинг иккала қисмида эркин ҳаракатланишга рухсат беришга чақирди.
“Туркия бу ҳудуддан ўз ҳарбийларини олиб чиққудек бўлса, бизга қарашли назорат пунктлари бир неча соат ичида олиб ташланиши мумкин. Хуллас, энди навбат Туркияга”, - деди Тасос Папандопулос.
1974 йилда Туркия Кипрнинг турклар яшайдиган шимолий қисмини босиб олгандан кейин орол икки қисмга бўлиниб қолган.


* * * * * * * * * *



XS
SM
MD
LG