Линклар

logo-print

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Атом энергияси халқаро агентлигининг Эронга нисбатан қабул қилган қарори расмий Теҳрон ва агентлик ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир этиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.


Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашининг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳақидаги резолюцияси талабини бажармаганига жавобан 8 март куни агентлик бу мамлакатга берилаётган техникавий ёрдам қисқартирилишини маълум қилганди. Эрон ташкилотнинг бу қарори ўзининг уранни бойитиш ишларига таъсир этмаслигини билдирганди.
XS
SM
MD
LG