Линклар

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари глобал иқлим ўзгариши муаммоларига қарши кураш доирасида энергияни муқобил манбалардан ишлаб чиқаришга келишиб олди.


ЕИ раҳбарлари иқлим исишига сабаб бўлаётган зарарли газларнинг атмосферага чиқарилишига чеклов белгилаш тўғрисидаги келишувга имзо чекди. Қабул қилинган келишувда 2020 йилга қадар зарарли газларнинг атмосферага чиқарилишини 1990 йилга қараганда 20 фоиз камайтириш режалаштирилган. Бу ҳужжатга риоя қилиш ЕИга аъзо барча давлатлар учун мажбурийдир.
XS
SM
MD
LG