Линклар

10 март куни Бағдодда Ироқ хавфсизлиги масалаларига бағишлаб ўтказиладиган халқаро анжуманда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Ироққа қўшни давлатлар вакиллари иштирок этади.


Кузатувчилар фикрича, анжумандан кўзланган асосий мақсад Ироққа кўмак бериш режасини қайта кўриб чиқиш ва рўй бераётган мазҳаблараро зўравонликлар фуқаролар урушига айланиб кетишининг олдини олишдир. Тадбирда иштирок этаётган АҚШ, Сурия ва Эрон вакиллари Ироқда уруш бошлангандан буён илк бор биргаликда музокаралар курсисига ўтиради. Бироз аввал АҚШ Давлат департаменти агар муҳокама этилаётган муаммолар тўғри талқин этилса, Вашингтон Эрон ва Сурия вакиллари билан музокаралар олиб боришга тайёр эканини маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG