Линклар

Россия президенти Владимир Путин ўз ҳукуматига Ўзбекистон ва Россия ўртасида “ЎзРосАвиа” компаниясини тузиш ва бошқариш тўғрисидаги ҳукуматлараро ҳамкорлик келишувини имзолашга кўрсатма берди.


Россия бош вазири Михаил Фрадковнинг Тошкентга сафари чоғида унга ҳамроҳлик қилган Федерал саноат агентлиги раҳбари Борис Алёшин “ЎзРосАвиа” ширкати бу соҳада МДҲ ҳудудида ташкил этилаётган илк ҳамкорлик лойиҳаси бўлишини айтганди. Б.Алёшиннинг билдиришича, “ЎзРосАвиа” компанияси 2007 йилда ташкил этилади ва унинг 51 фоиз капиталини Россия назорат қилади. Хабарларга кўра, компаниянинг биринчи босқичдаги фаолиятларидан бири Ми-8 ҳамда Ми-24 вертолётларини таъмирлашдан иборат бўлади.
XS
SM
MD
LG