Линклар

“Толибон” ҳаракати Италия қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилса, жосусликда гумонланиб гаровда сақланаётган италиялик журналист қўйиб юборилишини билдирди.


Жума куни толиблар “La Repubblica” газетаси мухбири Даниэл Мастрожиакомо жосуслик билан шуғулланмагани исботланса, қўйиб юборилиши ҳақида баёнот берган эди. Толиблар матбуот вакилининг айтишича, Италия парламенти қуйи палатаси мамлакатнинг 1900 ҳарбийсини Афғонистонда қолдириш таклифини ёқлаб овоз бергандан сўнг толиблар ўз фикрини ўзгартирган. Сўнгги маълумотларга кўра, толиблар қўмондони Мулла Дадуллоҳ “Франс Пресс” ахборот агентлигига қўйилган талабни бажариши учун Италия ҳукуматига етти кун муҳлат берилганини айтган.
XS
SM
MD
LG