Линклар

Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш масаласида Бағдодда ўтказилган халқаро анжуман ижобий натижа билан тугаганини билдирди.


“Биз бу анжуман яқин келажакда Ироқда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда халқаро кескинликни юмшатиш борасида юқори даражада музокаралар бошланишини қўллаб-қувватловчи дастлабки қадам бўлишига умид қиламиз”, - деди Ҳушёр Зебарий.
Анжуманда сўзга чиққан Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий миллий ярашув Ироқни сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Бағдоддаги анжуманда АҚШ, Эрон, Суриядан ташқари яна бир неча давлат ва минтақавий ташкилотлар вакиллари қатнашди.
XS
SM
MD
LG