Линклар

Туркия ҳарбийлари мамлакат жануби-шарқида жойлашган Диёрбакир шаҳри яқинида етти нафар курд партизани жасадларини топилганини билдирди.


Уларни ким ўлдиргани ҳозирча маълум эмас. Расмийларга кўра, Мардин шаҳри яқинида турк ҳарбийлари билан содир бўлган тўқнашувда яна бир курд партизани отиб ўлдирилган. ПКК номи билан танилган “Курдистон ишчилар партияси” партизанлари мустақил Курдистон давлати барпо этиш мақсадида 1984 йилдан бери қуролли кураш олиб боряпти. Туркияда ҳозирга қадар содир бўлган қуролли тўқнашувлар оқибатида ўттиз етти мингдан зиёд одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG