Линклар

logo-print

Болгария божхона ходимлари 160 килограммдан кўп героинни қўлга тушириб, уни мусодара қилди.


Сўнгги беш йил давомида қўлга туширилган энг йирик партиядаги ушбу героиннинг нархи 15 миллион евро экани айтилмоқда. Божхона расмийларига кўра, 160 килограммдан кўпроқ бўлган героин 11 март куни тунда Болгария-Сербия чегарасидаги “Калотина” текширув пунктида қўлга туширилган. Маълумотларга кўра, героин Туркияда рўйхатга олинган юк машинаси кабинасидан топилган. Ушбу юк машинаси Болгария орқали Австрияга кетаётган бўлган.
XS
SM
MD
LG