Линклар

Франция президенти Жак Ширак 11 март куни телевидение орқали халққа мурожаатида май ойида ўтказиладиган президентлик сайловига ўз номзодини қўймаслигини эълон қилди.


12 йилдан бери Францияга раҳбарлик қилиб келаётган Жак Ширак учинчи муддатга президентликка сайланишдан воз кечиб сиёсатни тарк этишини айтди. 74 яшар Ширак ўзининг 40 йиллик сиёсий фаолияти давомида Франция ҳукуматининг юқори раҳбарлик лавозимларида ишлаб келди. Ширак Францияга хизмат қилишни ўзгача йўл орқали давом эттиришини айтди.
XS
SM
MD
LG