Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Колумбияга сафари чоғида Эрон ва Сурия қуроллар яширинча Ироққа олиб ўтилиши ва жанггарилар оқимини тўхтатишга ёрдам бериш ҳақидаги ваъдасини бажариши кераклигини айтди.


Бу Ироқдаги хавфсизлик масаласига бағишлаб шанба куни Бағдодда ўтказилган анжумандан кейин Буш берган биринчи баёнотдир. Ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган халқаро анжуманда Эрон ва АҚШ расмийлари биринчи марта бевосита мулоқот ўтказдилар.
XS
SM
MD
LG