Линклар

logo-print

Ироқда содир этилган зўравонликлар оқибатида 58 одам нобуд бўлди.


Қурбонлар орасида диний маросимдан қайтаётган 31 нафар шиа зиёратчилар ҳам бор. Бағдоднинг Мустансирия университети яқинида худкуш кимса уюштирган ҳужум оқибатида ўн нафар фуқаро нобуд бўлди. Бағдоддан 100 километр шимоли-шарқда уюштирилган ҳужум оқибатида беш нафар қурувчи ўлдирилди. Мосул шаҳрида бомба портлагани натижасида тўрт оддам, Ироқнинг бошқа жойларида содир бўлган зўравонликларда яна саккиз киши халок бўлди. Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари якшанба куни Ироқда америкалик икки аскар нобуд бўлганини билдирди. Улардан бири отишма пайтида, бошқаси бахтсиз ҳодиса туфайли ўлган.
XS
SM
MD
LG