Линклар

Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей Шимолий Корея ядровий дастурини тўхтатиш борасида қабул қилинган келишувни ҳаётга тадбиқ этиш узоқ вақт талаб этишини билдирди.


Пхеньянга йўл олган ал-Барадей КХДР расмийлари билан мамлакатга БМТ инспекторларини қайтариш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда. Шимолий Корея 2003 йилда Халқаро атом энергияси агентлиги инспекторларини мамлакатдан қувиб чиқарган эди. Ўтган ойда Пекинда ўтган учрашувда Пхеньян расмийлари иқтисодий кўмак эвазига 60 кун ичида ўзининг асосий ядровий реакторини ёпиш ҳамда ядровий дастурдан воз кечишга ваъда берганди.
XS
SM
MD
LG