Линклар

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Судан ҳукуматини Дарфур вилоятида амалга оширилган ҳарбий жиноятларда алоқадорликда айблади.


Кенгаш эълон қилган ҳисоботда айтилишича, Судан ҳукумати Дарфур аҳолисини маҳаллий жангарилар ҳужумларидан сақлаш ўрнига оддий фуқароларга қарши қаратилган зўравонликларда фаол иштирок этган. Инсониятга қарши ҳарбий жиноятлар ҳамда ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланган жангарилар зўравонликлари Дарфурда ҳануз давом этмоқда. Ҳисобот муаллифлари жаҳон ҳамжамиятини Дарфур муаммосига эътибор бериш ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш масъулиятини бажаришга чақирди. Маълумотларга кўра, Дарфурдаги зўравонликлар оқибатида 200 мингга яқин одам ўлган, икки миллионга яқин фуқаро ўз уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган. АҚШ ҳукумати ва Ғарбнинг бошқа етакчи давлатлари Дарфурдаги зўравонликларни геноцид, деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG