Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш Эрон ва Сурия Ироққа яширинча қурол олиб ўтилиши ва жангарилар оқимини тўхтатишда ёрдам бериш ҳақидаги ваъдасини бажариши кераклигини айтди.


Бу Ироқдаги хавфсизлик масаласига бағишлаб шанба куни Бағдодда ўтказилган анжумандан кейин АҚШ президентининг мазкур масалада берган биринчи баёнотдир.
Ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган Бағдод анжуманида Эрон ва АҚШ расмийлари илк бор бевосита мулоқот ўтказди. АҚШнинг Ироқдаги элчиси Залмай Халилзод бу тадбир натижалари ҳақида гапириб: “10 март кунги учрашув Ироқнинг ўз қўшниларидан туғилаётган муаммоларга барҳам беришига кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатда тинчлик ўрнатиш жараёнини тезлатиш масалаларига бағишланди. Ўзаро фикр алмашинув яхши бўлди. Хавфсизлик вазияти, нефть ва электр муаммолари, қолаверса, қочқинлар масаласи билан шуғулланувчи ишчи гуруҳлар тузиш ва унга Ироқ ҳамда қўшниларини жалб этиш борасида келишиб олинди”, - деди.
XS
SM
MD
LG