Линклар

Чеченистон Олий суди терроризм ва қотилликда айбланган Туркия фуқаросини 23 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди.


Али Сойтекин ўғли 2002 – 2004 йиллар мобайнида чечен партизанлари сафида қуролли кураш олиб борганлик, тинч аҳоли, Россия ҳарбийлари, ҳуқуқ-тартибот органи ходимларига ҳужум уюштиришда, жумладан 14 нафар милиция ходимининг ўлдирилишига алоқадорликда айбдор, деб топилди. Прокурорларга кўра, Сойтекин ўғли Чеченистон ҳудудига ўтишдан олдин Грузиянинг Панкиси дарасидаги жанггарилар лагерида ҳарбий тайёргарликдан ўтган.
XS
SM
MD
LG