Линклар

Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавьер Солана Ливан раҳбарларини ҳокимият учун тўрт ойдан бери давом этаётган сиёсий курашга тезда ечим топишга чақирди.


Солана пойтахт Байрутда Ливан Бош вазири Фуад Синиора билан учрашувдан кейин шундай баёнот берди. Хавьер Солана “Хизбаллоҳ” етакчилигидаги мухолифат билан иттифоқчи бўлган Ливан парламенти раиси Наби Берри билан ҳам музокара ўтказди. Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Дамашқда Сурия президенти Башар ал-Асад билан учрашишдан олдин Саудия Арабистони пойтахти Риёдга сафар қилади.
XS
SM
MD
LG