Линклар

БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Эл Барадей Шимолий Кореянинг ядровий қуроллар дастурини тугатиш бўйича Пхенян расмийлари билан музокара бошлайди.


Эл Барадей Шимолий Кореяга жўнаб кетиши олдидан бу “мураккаб жараён” экани ҳақида огоҳлантирган эди. Жорий йил 13 февралда эришилган келишувга мувофиқ Шимолий Кореяга ёнилғи ёрдами кўрсатиш қайта тикланиши ва мамлакат хавфсизлиги кафолатланиши эвазига Пхенян расмийлари 60 кун ичида мамлакатда ягона бўлган атом реакторини тўхтатишга рози бўлган.
XS
SM
MD
LG