Линклар

logo-print

Грузия президенти Михаил Саакашвили 12 март куни мамлакат Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказди.


Грузия ҳукумати Россиянинг учта ҳарбий вертолёти 11 март куни тунда мунозарали Кодори дарасидаги Тбилиси назоратида бўлган қишлоққа ҳужум уюштирганини маълум қилганидан кейин ушбу йиғилиш ўтказилди. Мажлисда сўзлаган Саакашвили бу воқеа мураккаб вазиятни юзага келтирганини айтди: “Бу жуда хавфли, жиддий, тартибни бузиш ва вазиятни ёмонлаштириш мақсадида амалга оширилган провокациядир“, – дея баёнот берди Грузия раҳбари.
Шунга қарамай, Саакашвили Россияни тўғридан-тўғри айбламади.
XS
SM
MD
LG