Линклар

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Судан ҳукуматини Дарфур вилоятида инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ва уруш жиноятлари содир этилишини уюштирганлик ва иштирок этганликда айблади.


БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ҳисоботи Женевада уч кунлик йиғилиш бошланиши арафасида эълон қилинди. Хужжатда Дарфурда хотин-қизлар зўрланиши, одамлар қийноққа солиниши ва инсон ҳуқуқлари поймол этилишининг бошқа кўринишларига қарши халқаро ҳамжамият томонидан ўз вақтида етарли чоралар кўрилмагани ҳам танқид қилинган. “Ҳюман Райтс Уотч” ташкилоти хабарига кўра Женева йиғилишида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи масаласи ҳам муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG