Линклар

Ғазода юзлаб маҳаллий журналист “Би-Би-Си” корпорацияси ходими Алан Жонстон ўғирлаб кетилишига қарши норозилик намойиши ўтказди.


Фаластин расмийларининг билдиришича, А.Жонстон 12 март куни бир гуруҳ қуролли шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Ҳозирча бу жиноят учун масъулиятни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ. “Ҳамас” ҳаракати матбуот котиби Ғози Ҳамад журналистнинг ўғирланишини қоралади ҳамда ҳукумат унинг озод этилиши борасида чоралар кўраётганини билдирди.
“Бундай такрорланаётган одам ўғирланишлари нафақат Фаластин халқи курашига, балки жаҳон миқёсидаги обрўйимизга ҳам путур етказмоқда. Шуни айтишим лозимки, иншооллоҳ, бу масала тез фурсатда ҳал бўлади, зеро биз бу воқеага алоқадор гуруҳ тўғрисида маълумотга эгамиз”, - деди Ғози Ҳамад.
“Ҳамас”дан ташқари “Фатҳ” партиясининг қуролли қаноти - “Ал-Ақса жафокашлари” бригадаси ҳам А.Жонстоннинг зудлик билан озод этилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG