Линклар

Дунёнинг етакчи давлатлари Эронга нисбатан янги санкциялар жорий этишни назарда тутган резолюция лойиҳаси бўйича келишувга эришиш арафасида экани маълум қилинди.


АҚШ, Буюк Британия, Франция, Россия, Хитой ва Германиянинг БМТдаги элчилари 12 март куни Нью-Йоркда учрашгандан сўнг Пекин элчиси Ванг Гуангя томонлар Эроннинг оддий қуролларни экспорт қилишини ҳамда Эрон ҳукуматига қарз беришни тақиқлаш ҳақида келишувга эришганини тасдиқлади. Франция элчиси Жан Марк Де Ла Саблиер эса янги санкциялар кутилаётган натижаларни кўрсатишига ишонч билдирди.
“Фикримча, янги резолюция уларни қайтадан мулоҳаза юритишга ва биз қўяётган талабларга қайтишга ундайди. Улар уранни бойитиш ишларини тўхтатади, кейин эса биз жорий этилган чекловларни бекор қиламиз”, - деди Франция элчиси.
XS
SM
MD
LG